in

Ўзбекистон ва Украина фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Украина делегацияси билан фармацевтика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ўзбек томони сўнгги йилларда фармацевтика соҳасида амалга оширилган трансформация жараёнлари, хусусан маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, халқаро сифат стандартларини жорий этиш ҳамда қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар юзасидан батафсил маълумот берди.

Шунингдек, мамлакатимиз фармацевтика тармоғининг ўсиш динамикаси, ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши, инфратузилманинг ривожланиши ҳамда хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот тақдим этилди. Халқаро ҳамкорлик учун мавжуд имкониятлар ва истиқболли йўналишлар алоҳида қайд этилди.

Музокаралар жараёнида фармацевтика соҳасида регулятор тизимини янада такомиллаштириш ва тизимлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, бу йўналиш маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, жараёнлар шаффофлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлашда муҳим омил экани таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар фармацевтика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.