Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон 16 ёшгача бўлган терма жамоаси Шимолий Македонияда ўтказилаётган UEFA Development Cup турнирида иккинчи ўйинда ғалабага эришди.
Бош мураббий Айдер Курбаев шогирдлари мусобақа мезбонлари — Шимолий Македония терма жамоасини мағлуб этди. Учрашув Ўзбекистон ёшлар жамоаси фойдасига 2:0 ҳисоби билан якунланди.
Ғолиб жамоа сафида голларни Беҳруз Саматов ваРўзимурод Рўзимуродов киритди.
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги учрашувини 20 апрель куни Шимолий Ирландия жамоасига қарши ўтказади.
