in

Сенат ва Нотариат палатаси меморандум имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон —  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур келишув нотариат соҳасини ривожлантириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ва қонун ижодкорлиги жараёнларида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

Меморандум доирасида нотариал хизматлар сифатини ошириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, соҳани рақамлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, Қўмита ҳузуридаги эксперт ва ишчи гуруҳлари фаолиятига нотариат соҳасида тажрибали мутахассисларни жалб этиш назарда тутилган.

Шунингдек, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, услубий қўлланмалар тайёрлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида биргаликда конференция ва семинарлар ташкил этилади.