in

Ўзбекистон мактабларида янги сифат индекси жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда умумий ўрта таълим тизимида янги сифат индекси жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Янги тизимга мувофиқ, мактаблар педагогик жамоалар салоҳияти ва эришилган натижаларни ҳисобга олган ҳолда тоифаларга ажратилади.

Илғор мактабларга ўз тажрибасини оммалаштириш, бошқа таълим муассасаларига кўрсаткичларини яхшилаш ва юқорироқ тоифага ўтишда кўмаклашиш таклиф этилади.

Агар мактаб ўз тажрибасини жорий этиш орқали бошқа таълим муассасасининг тоифасини оширишга эришса, педагогик жамоага тўлиқ таркибда 30 фоиз миқдорида устама тўланади.

Давлат раҳбари, шунингдек, мактабларда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришда сифат кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинишини таъкидлади.