in

Ўзбекистон президентининг маданият бўйича вакили тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда президентнинг маданият масалалари бўйича вакили тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент томонидан имзоланган фармонга мувофиқ, мазкур лавозимга Ғиёсиддин Қутбиддинович Режабов тайинланди.

Ушбу тайинловга қадар у Президент Администрациясининг креатив иқтисодиёт ва туризм департаментида сектор мудири лавозимида фаолият юритган.

Тайинлов маданият соҳаси ва креатив иқтисодиётни бошқариш тизимидаги кадрлар ўзгаришлари билан боғлиқ.