in

Бекободда 25 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ДХХ ҳарбий қисми тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Бекобод шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган икки нафар фуқаро чегара сим тўсиғини бузиб ўтаётган вақтда тўҳтатиб қолинди. Уларнинг ёнида бўлган икки дона сумка ва бир дона хўжалик қопи текширилганда, жами 25 дона ўрамда гиёҳвандлик моддалар борлиги аниқланди.

Аниқланган гиёҳвандлик воситаларининг умумий оғирлиги 25,8 кгни ташкил этди. Экспертиза хулосасига кўра, 5 кг 112 грамм «опий» ва 20 кг 706 грамм «гашиш» турига мансублиги маълум бўлди.

Шунингдек, бир дона хўжалик қопида акциз маркаси бўлмаган 380 қути Esse Change тамаки маҳсулотлари ҳамда бир дона кўз ёшлантирувчи махсус восита ҳам борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.