in

Тошкентда "Келажак муҳандислари" фестивали бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкентда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали бўлиб ўтди. Ушбу йирик тадбир инновациялар, муҳандислик ечимлари ва ёшлар салоҳиятини намойиш этиш учун муҳим майдонга айланди.

Фестиваль минглаб иштирокчиларни, олий таълим муассасалари вакилларини, халқаро экспертлар ва турли мамлакатлардан келган ёш дастурчиларни бирлаштирди. Тадбирда БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фужии ҳам иштирок этди.

У ўз нутқида Ўзбекистон учун билимга асосланган иқтисодиёт сари йўналиш стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, муҳандислик ва STEM барқарор ўсишнинг муҳим драйверлари эканини қайд этиб, инсон капиталига сармоя киритиш, ёшлар имкониятларини кенгайтириш ҳамда аёллар ва қизлар учун технологик соҳаларда таълим ва меҳнат қилиш шароитларини яратиш зарурлигини алоҳида урғулади.

У, шунингдек, БМТ Тараққиёт Дастури томонидан рақамли кўникмаларни ривожлантириш, стажировкалар ташкил этиш ва аёлларни SТEМ соҳасида қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар амалга оширилаётганини таъкидлади. Ташкилот келажак муҳандисларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацияларни кенгайтириш ва инклюзив ривожланишни илгари суришда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашда давом этади.