Тошкент, Ўзбекистон — «Дунё» ахборот агентлиги Натионал Бусинесс Казакҳстан нашрига таяниб хабар беришича, 2025 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Қозоғистон темир йўллари тармоғи орқали юк айланмаси 16 фоизга ўсиб, 32,3 миллион тоннани ташкил этди.
Экспорт ҳажми 13 миллион тоннага етди. Хусусан, Ўзбекистонга дон экспорти 32 фоизга ўсиб, 4,5 миллион тоннани ташкил этди.
2025 йилда Қозоғистон темир йўллари тармоғи 319,9 миллион тонна юк ташди, бу 2024 йилга нисбатан 5,5 фоизга кўпдир. Экспорт ҳажми 7,1 фоизга ўсиб, 89,2 миллион тоннани ташкил этди.
