in

Ўзбекистон Афғонистон билан тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 18–21 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда етакчи соҳа корхоналари вакилларидан иборат делегациянинг Афғонистонга ташрифи амалга оширилди.

Ташриф давомида Балх ва Қундуз вилоятларида қатор расмий учрашувлар ҳамда саноат йўналишидаги музокаралар ўтказилди. Музокараларда тўқимачилик саноати, пахтани чуқур қайта ишлаш, ип-калава, газлама ва тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича истиқболли ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Балх вилояти Савдо-саноат палатаси раиси Иброҳим Газанфари, вилоят ҳокими ўринбосари Нурилҳодий Абу Идрис ҳамда “Балкҳ Техтиле Фасторй” ва “Дуракҳшон Гроуп” корхоналари раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилди.

Музокаралар давомида: пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш, замонавий текстиль корхоналари ва пахта-тозалаш заводларини ташкил этиш, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, илғор технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мазкур ҳамкорлик лойиҳалари нафақат икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки янги иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажмларини ошириш ва тўқимачилик саноатининг халқаро интеграциясини кенгайтиришга хизмат қилади.