in

Жанни Инфантино Тошкентдаги 90-мактабда футбол майдонини очди

Тошкент, Ўзбекистон — ФИФА президенти Жанни Инфантино Тошкент шаҳридаги 90-сонли мактабда янги футбол майдонининг очилиш маросимида иштирок этди. Объект FIFA Arena лойиҳаси доирасида барпо этилган.

Тадбирда Ўзбекистон спорт вазири, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси раҳбарияти вакиллари ҳамда миллий футбол фахрийлари ҳам иштирок этди.

Маросим иштирокчилари мактаб ўқувчиларига янги спорт майдонидан фаол фойдаланиш, мунтазам равишда машғулотлар ўтказиш ва келгусида футболда юқори натижаларга эришиш тилагини билдирди.

Майдоннинг очилиши ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтириш ва улар учун машғулотлар ўтказишга янада қулай шароит яратишга қаратилган.

Тадбир якунида Жанни Инфантино болаларга эсдалик совғаларини топширди. Маросим иштирокчилари биргаликда суратга ҳам тушди.