in

Ўзбекистон Саудия Арабистонини ўртоқлик учрашувида мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳада бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Саудия Арабистони терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида Шерзод Эсанов ҳисобни очди. 23-дақиқада Фирас Ал-Бурайкан мувозанатни тиклади.

35-дақиқада Эсанов иккинчи голини киритиб, Ўзбекистон терма жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

50-дақиқада ҳакам Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси Али Лажамини майдондан четлатди. У Аббосбек Файзуллаевга нисбатан қўпол ўйин қилгани учун қизил карточка билан жазоланди.

Учрашув Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.