Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонлик ёш футболчи Зуфархўжа Акрамхўжаев Лондоннинг «Челси» футбол клуби U-15 жамоасига кўрикдан муваффақиятли ўтиб, таклиф олди.
Футболчи 2010-йилда Андижонда туғилган. У илгари Андижон-СГC жамоасида қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган.
Маълум қилинишича, у жорий йил сентябрь ойида «Челси» академиясига қўшилади. Шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланмоқда.
