in

Ўзбекистон U-17 Йеменга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Йемен миллий жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади.

Маълумки, турнир яқин кунларда Жидда шаҳрида старт олади. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги биринчи ўйини 6 май кунига белгиланган эди, аммо КХДР терма жамоасининг мусобақада иштирок этишдан бош тортгани сабабли тақвимга ўзгартиш киритилди ва эндиликда ўзбекистонликлар биринчи учрашувини 10 май куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.

Тақвимга киритилган ўзгартишлар муносабати билан ва футболчиларга қўшимча ўйин амалиётини таъминлаш, шунингдек турнирга тайёргарлик сифатини ошириш мақсадида 29 апрель куни Йемен терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу учрашув расмий мусобақа олдидан тайёргарликнинг муҳим босқичи сифатида қаралмоқда. У мураббийлар штабига футболчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва тактик схемаларни ишлаб чиқиш имконини беради.