in

Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистонга илк олтин медални келтирди

Тошкент, Ўзбекистон — Абдулваҳоб Рашидов Японияда ўтаётган Aichi-Nagoya-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун биринчи олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик каратэчи мусобақанинг 67 кг гача бўлган вазн тоифасида чемпион бўлди. Рашидов финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда у мезбон мамлакат вакили Юго Козакига қарши татамига чиқиб, олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон делегациясига яна бир медални 71 кг гача бўлган вазн тоифасида MMA (модерн) мусобақасида иштирок этган Нодирбек Шавкатов олиб келди. У ярим финалда қозоғистонлик Қодибек Шинбаевга мағлуб бўлиб, мусобақани бронза медали билан якунлади.

Аввалроқ Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Шу тариқа, Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобида учта медаль — олтин, кумуш ва бронза медаллари бор.