in

Қуёш панеллар эгаларига 330 млрд сўмдан ортиқ субсидия берилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 68,6 минг нафар жисмоний шахсга қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилиб, ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергияси учун Давлат бюджетидан 330 млрд 822 млн сўм миқдорида субсидия тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Тўловларнинг энг катта қисми Бухоро вилоятига тўғри келди. У ерда субсидия олувчиларга 61,9 млрд сўм маблағ ўтказилди. Хоразм вилоятида субсидиялар миқдори 60,5 млрд сўмни, Қашқадарё вилоятида эса 37,3 млрд сўмни ташкил этди.

Солиқ қўмитаси ҳисобланган субсидияни банк картасига ўтказиш учун Soliq мобил иловасидан фойдаланиш мумкинлигини эслатди. Бунинг учун «Қуёшли уй» бўлимидаги «Кешбэк ва имтиёзлар» хизматидан фойдаланиш лозим.

Вазирлик, шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб «Қуёшли уй» дастури доирасида ўзларига тегишли объектларга ўрнатилган қуёш панеллари эгаларига шахсий истеъмолдан ортиқча ишлаб чиқарилиб, ягона электр энергетика тизимига узатилган ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўланишини маълум қилди.

Маблағлар Давлат бюджети ҳисобидан ажратилади.