Тошкент, Ўзбекистон — UzAuto Motors 7 октябрдан бошлаб Chevrolet Cobalt ва Damas автомобилларига банклар иштирокисиз бўлиб тўлаш асосида буюртмалар қабул қилишни бошлади. Автомобилларни бўлиб тўлаш шартларида Chevrolet’нинг расмий дилерлик марказлари орқали харид қилиш мумкин.
Chevrolet Cobalt учун автомобиль қийматининг 50 фоизи миқдорида бошланғич тўлов назарда тутилган, бўлиб тўлаш муддати эса 24 ойни ташкил этади.
GX-STYLE AT PLUS (MCM) комплектациясининг қиймати 156,1 млн сўмни ташкил этади. Бошланғич тўлов 78,05 млн сўм, ойлик тўлов эса 3 252 083 сўмни ташкил қилади.
GX-MIDNIGHT AT (MCM) комплектацияси 165,2 млн сўм туради. 82,6 млн сўм миқдоридаги бошланғич тўловда ойлик тўлов 3 441 667 сўмни ташкил этади.
Damas-2 автомобиллари учун 30 фоиз миқдорида бошланғич тўлов белгиланган, бўлиб тўлаш муддати эса 30 ойни ташкил қилади.
D2 STYLE PLUS комплектациясининг қиймати 96,932 млн сўмни ташкил этади. Бошланғич тўлов 29,0796 млн сўм, ойлик тўлов эса 2 261 747 сўмни ташкил қилади.
D3 STYLE комплектацияси 96,449 млн сўм туради. Бошланғич тўлов 28,9347 млн сўмни, ойлик тўлов эса 2 250 477 сўмни ташкил этади.
D11 STYLE комплектациясининг қиймати 93,156 млн сўмни ташкил қилади. Бошланғич тўлов 27,9468 млн сўм, ойлик тўлов эса 2 173 640 сўмни ташкил этади.
Харидни расмийлаштириш учун энг яқин Chevrolet дилерлик марказига мурожаат қилиш ва автомобильнинг мос комплектациясини танлаш зарур.
