in

ICT WEEK Uzbekistan’да $1,235 млн инвестиция эълон қилинди

 Тошкент, Ўзбекистон — ICT WEEK Uzbekistan 2026 доирасида технологик стартаплар учун умумий қиймати 1,235 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилиш бўйича келишувлар эълон қилинди. Маблағлар маҳсулотларни ривожлантириш, жамоаларни кенгайтириш ҳамда ички ва халқаро бозорларга чиқишга йўналтирилади.

Эълон қилинган келишувлар орасида энг катта инвестиция ҳажми Aloqa Ventures фонди ҳиссасига тўғри келди. Bito стартапи 300 минг доллар, BlogiX 120 минг доллар, Bigmart 100 минг доллар, Safora эса 50 минг доллар инвестиция олди.

IT Park Ventures ҳам бир қатор технологик лойиҳаларга инвестиция киритилишини эълон қилди. ORA 150 минг доллар, Layf 100 минг доллар, Bigmart 100 минг доллар, UrbanDrive эса 100 минг доллар жалб қилди. Q.Watt’га киритилган инвестиция миқдори махфийлик тўғрисидаги келишув сабабли ошкор қилинмади.

Yoshlar Ventures ҳам бир қатор стартапларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. UrbanDrive 100 минг доллар, Fieldy 40 минг доллар, Bonu 40 минг доллар, Mikrogreen эса 35 минг доллар инвестиция олди.

Шу тариқа, турли фондлардан инвестиция олган лойиҳалар орасида UrbanDrive ва Bigmart ҳам бор.

Эълон қилинган маблағлар стартапларни янада ривожлантириш, жамоаларни кучайтириш ва уларнинг янги бозорлардаги иштирокини кенгайтиришга йўналтирилади.