Тошкент, Ўзбекистон — Қаҳрамонжон Обиджонович Зоъидов ва Жаҳонгир Дилшатович Муратов Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосарлари этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қаҳрамонжон Зоъидов қурол-яроғ ва жиҳозлар бўйича мудофаа вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2025 йил июль ойидан буён Ўзбекистон Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтига раҳбарлик қилиб келган.
Жаҳонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.
Муратов 2024 йилда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани прокурори лавозимида ишлаган. 2025 йилда у Президент Администрациясидаги бўлимлардан бирининг раҳбари сифатида фаолият юритган.
