Тошкент, Ўзбекистон — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Россиянинг “Тармоқ овқатланиш институти” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида ижтимоий ҳимоя тизими ташкилотларида соғлом овқатланишнинг аҳволи, замонавий ёндашувларни жорий этиш, соҳани норматив-услубий жиҳатдан ривожлантириш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда илғор халқаро тажрибани кенг татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида Ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу ҳужжат қуйидаги асосий йўналишларда биргаликда иш олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратади:
Ушбу ҳамкорлик Агентлик тизимидаги муассасаларда яшовчи фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар ва овқатлантириш сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
