in

Олий Мажлис делегацияси Хитойнинг қашшоқликни камайтириш тажрибасини ўрганди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси Хитой Халқ Республикасининг камбағалликни қисқартириш ва қишлоқларни модернизация қилиш борасидаги тажрибасини ўрганди.

Хусусан, сенаторлар Қобул Турсунов ва Сайёра Абдикаримова Аньхой провинциясида аҳоли бандлигини таъминлаш, қуёш панеллари орқали қўшимча даромад манбаи яратиш, агротуризм, касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, маҳсулотларни кафолатли сотиш тизими билан танишди.

Делегация аъзолари қатор самарали учрашувлар ҳам ўтказди. Жумладан, Хитой халқининг хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамияти (CPAFFC) раҳбарияти билан музокаралар чоғида халқ дипломатияси, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.